«рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси» тегли мақолалар


Humo Air мижозларга чипта пулини вақтида қайтармай, қонунни бузгани аниқланди
18 март 2024, 12:47

Humo Air мижозларга чипта пулини вақтида қайтармай, қонунни бузгани аниқланди

Рақобат қўмитаси Humo Air 2024 йилда 284 та авиарейсни бекор қилгани ва йўловчилар чипта пулини қайтариб ололмаётганини билдирди. Оқибатда истеъмолчилар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун бузилган. Компания пулни қайтариш бўйича аризалар кўплиги, аммо барчаси ҳам тўғри ва тўлиқ эмаслигини айтмоқда.

Рақобат қўмитаси ZoodPay`га қарши иш очди
4 август 2023, 17:30

Рақобат қўмитаси ZoodPay`га қарши иш очди

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ZoodPay платформасига қарши ташкилотнинг 99 фоиз акцияси БААдаги Zooduz компаниясига сотилгани сабабли иш қўзғатди. Қўмита компанияга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган жавобгарликни қўллаш чораларини кўради.

«Click ва Uzum бирлашиши тўғрисида расмий битим тузилмаган» — Рақобатни ривожлантириш қўмитаси
15 июн 2023, 17:15

«Click ва Uzum бирлашиши тўғрисида расмий битим тузилмаган» — Рақобатни ривожлантириш қўмитаси

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Click тўлов ташкилоти Uzum компаниялар гуруҳи билан бирлашув битимига олдиндан розилик олиш бўйича мурожаат қилмаганини ва компаниялар бирлашиши тўғрисида расмий битим тузилмаганини маълум қилди.

«Яндекс.Такси»нинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдирмоқда — қўмита
3 март 2023, 11:22

«Яндекс.Такси»нинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдирмоқда — қўмита

Yandex Go такси хизматининг Ўзбекистондаги фаолияти туфайли монополияга қарши орган ва Солиқ қўмитаси танқидга учради. Рақобатни ривожлантириш қўмитаси «Яндекс.Такси» ва бошқа хорижий хизматларнинг рўйхатдан ўтмагани монополияга қарши тартибга солишда қийинчиликлар туғдираётганини тан олди.

«Иккинчи хотин» учун техника реклама қилинган баннерлар олиб ташланди
3 феврал 2023, 13:16

«Иккинчи хотин» учун техника реклама қилинган баннерлар олиб ташланди

Mobile Retail (Elmakon бренди)нинг «иккинчи хотин» учун техника реклама қилинган баннерлари демонтаж қилинди, деб хабар берди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. Давлат идораси буни реклама тўғрисидаги қонунга зид деб баҳолади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг